Заиф курувчилар учун

Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти

(ЎзКОЖ)

Телефоны: 
(71) 255-65-59, 253-28-01
ишонч телефони: 
8 371 253-52-28

Биз хакида

Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти (ЎзКОЖ) 1932 йилда бир гуруҳ кўзи ожиз ногиронлар томонидан уларнинг ҳақ – ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб – қувватлаш, реабилитация, ижтимоий мослашув ва уларга тенг имкониятларни таъминлашда қўмаклашиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти  23 600 нафар I ва II гуруҳ кўзи ожиз ногиронлар – Жамият аъзоларини бирлаштирган жамоат бирлашмаси ҳисобланади.

          Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширади ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасида "Жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, “Нодавлат нотижорат  ташкилотлар тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятларини тартибга солувчи  бошқа қонун хужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари,  қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари ва фармойишлари, асосида шунингдек мазкур Уставга мувофиқ иш юритади.             

Қуйидагилар Жамиятнинг асосий мақсадлари  ҳисобланади:

- кўриш бўйича ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

-ногиронларга нисбатан давлат сиёсатини белгилаш ва ҳаётга татбиқ қилишда   иштирок этиш;

-тиббий, касбий, ижтимоий реабилитация ва интеграциялашув, меҳнатга жалб этиш, таълим олиш, маданият ва спорт соҳаларида уларнинг моддий-маиший шароитларини яхшилаш бўйича давлат дастурларини татбиқ қилишга ёрдамлашиш.

 Кўриш бўйича ногиронларни аниқлайди, ҳисобга олади ва уларни жамият аъзолигига жалб этади;

          Кўриш бўйича ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий интеграцияси тадбирларининг амалга ошишида иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан ҳамкорликда кўзи ожиз ногиронларга шахсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқий ҳамда қонуний манфаатларининг амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши учун  зарур шароит яратиб беради. Уларнинг ижтимоий объектлардан тўсиқларсиз фойдаланишларини таъминлашда ва қийинчиликсиз ҳаёт кечириш кўникмаларини  шакллантиришда қатнашади;

 Кўриш бўйича ногиронларга ижтимоий, тиббий ёрдамлар кўрсатишни  яхшилаш ва кўзи ожизликнинг олдини олиш, шунингдек, уларнинг кўриш, сезиш ва эшитиш қобилиятларини сақлаб қолиш, кўриш бўйича ногиронларнинг ҳисоби ва ижтимоий ҳолати тўғрисида ахборотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш  масалаларида соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда иш олиб боради;

 Жамият аъзоларига маиший хизмат кўрсатиш ва турар жой шароитларини яхшилаш ишларида имкон қадар кўмак беради;

Ҳозирги кунда ЎзКОЖ тизимида Марказий Бошқарув, 14 та ҳудудий бошқарув, 171 та туман (шаҳар) ташкилоти, 46 та ўқув ишлаб чиқариш корхонаси,  2 та дам олиш маскани, 1 та сиҳатгоҳ, 2 та ёрдамчи хўжалик, ЎзКОЖ “Бир сафда” журнали ва ЎзКОЖ “Санъат гулшани” Маданият Саройи фаолият кўрсатмоқда.

                Жамиятнинг расмий номи:

                   давлат тилида:         Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти

                   рус тилида:        Общество слепых Узбекистана